Тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот қилинди

52

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бугунги кунда раҳбарлар олдига қўйилган вазифаларнинг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда, десак муболаға бўлмайди. Чунки тадбиркорлар ўз бизнеси билан янги иш ўринлари яратиш орқали халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, шу билан бирга, иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш бўйича салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш борасидаги амалий ишларнинг давоми сифатида навбатдаги учрашув ўтказилиб, унда Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай, Қонликўл ва Хўжайли туманларидаги тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги