«Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси» танлови ғолиблари тақдирланди

51

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашининг мажлислар залида «Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси» танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан ўтказилиб, унда касаба уюшмаларига аъзо муассаса ва ташкилотларда ишловчи ходимлар иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад – корхона ва ташкилотларда атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш, жамоаларда экологик маданиятни юксалтириш, бу борада касаба уюшмаларининг ўрнини янада кучайтириш, шу билан бирга, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенг татбиқ этиш ва «яшил иқтисодиёт»га ўтиш жараёнларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаган ҳолда, экологик ташаббус билан чиқаётган касаба уюшмалари жамоаси ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ва уларни муносиб рағбатлантиришга эътибор қаратилган.

Касаба уюшмалари нафақат ходимлар манфаатини ҳимоя қилишга, балки уларнинг экологик дунёқарашини ёритишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Таъкидланганидек, танлов доирасида касаба уюшмалари томонидан бир қанча салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, касаба уюшмалари боғини барпо этиш доирасида корхона ва муассасалар ҳудудида кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши, иш жойида энергия ва сувни тежовчи тадбирлар олиб борилаётганлиги, иш жойида зарарли омилларни камайтириш, ходимлар саломатлигини сақлаш ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш бўйича жамоа шартномаси доирасидаги вазифалар тўлиқ бажарилмоқда.



Тадбирларда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлганлар муносиб тақдирланди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги