Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тарғиб қилинди

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари доирасида Нукус шаҳридаги «Алланияз Қаҳрамон» МФЙ ҳудудида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида эришилаётган натижалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.



Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари бўйича ҳам тушунчалар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги