Фотобиореакторли экологик шийпон қурилди

22

Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали биноси ёнида фотобиореакторли экологик шийпоннинг очилиш маросими ўтказилди.

Бу Ўзбекистон миқёсида очилган қайта тикланувчи энергетика, биотехнологиялар ва замонавий шаҳар инфратузилмасини бирлаштирган биринчи пилот кўргазма объектидир.

Мазкур лойиҳа «Юксалиш» ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилиб, объектни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва ўрнатиш ишлари «Ёш олимлар академияси» МЧЖ мутахассислари томонидан маҳаллий олимлар ва муҳандислар иштирокида бажарилди.

Лойиҳанинг асосий элементи фотобиореактор бўлиб, унда Ўзбекистон олимлари томонидан ажратиб олинган ва маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган маҳаллий микроал штамми етиштирилади. Микроалгалар қуёш нури, сув ва карбонат ангидрид (СО2) ёрдамида фотосинтез жараёнини амалга ошириб, кислород ва биомасса ҳосил қилади.

Мажмуа тўлиқ автоном тарзда ишлайди. Қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган электр энергияси аккумуляторларда сақланади ва фотобиореактор, сув айланиш тизими, аэрация, ёритиш ва мобил қурилмаларни қувватлантириш учун сарфланади.

Лойиҳанинг асосий мақсади – маҳаллий илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, экологик технологияларни оммалаштириш ҳамда қайта тикланадиган энергия ва биотехнологияларни шаҳар инфратузилмасида қўллаш имкониятларини намойиш этишдир.

Ушбу объект келгусида микроалғорларни етиштириш технологияларини ривожлантириш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда «яшил» технологияларни кенг жорий этиш учун кўргазма майдони сифатида хизмат қилади.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги