Солиқ тўловчиларга қанча қўшилган қиймат солиғи қайтарилди?

23

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг маълумотларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 427 ариза бўйича солиқ тўловчиларга 145,6 млрд. сўмдан ортиқ қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтарилди.

  • Энг кўп қайтарилган ҚҚС ҳудудлар кесимида:
  • Қўнғирот туманида 64,1 млрд. сўм (39 та корхона);
  • Элликқалъа туманида 12,9 млрд. сўм (42 та корхона);
  • Беруний туманида 8,6 млрд. сўм (33 та корхона);
  • Энг кўп қайтарилган ҚҚС соҳалар кесимида:
  • Ишлаб чиқариш – 11,7 млрд. сўм (102 та корхона).
  • Қишлоқ хўжалиги – 7,9 млрд. сўм (104 та корхона)
  • Қурилиш – 0,2 млрд. сўм (29 та корхона)
  • бошқа хизмат кўрсатиш – 3,4 млрд. сўм (39 корхона) ни ташкил этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги