Покистон делегацияси билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестиция истиқболлари муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов Покистон Ислом Республикасидан келган делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ушбу делегация қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажрибага эга фермерлардан иборат бўлиб, ташрифнинг асосий мақсади – Қорақалпоғистон Республикасида картошка етиштириш йўналишидаги инвестиция имкониятларини ўрганишдан иборат.
Учрашув давомида ҳудуддаги картошка етиштириш учун мавжуд ер майдонлари, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, уруғчилик тизими, минерал ўғитлар билан таъминлаш, суғориш имкониятлари ва мавжуд инфратузилма масалалари бўйича батафсил фикр алмашилди.


Шунингдек, томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибаларни жорий этиш, замонавий технологиялар асосида картошка етиштиришни ривожлантириш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инвестиция ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва келгусида амалий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги