Фавқулодда вазиятлар соҳасидаги ярим йиллик натижалар кўриб чиқилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов раислигида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилувчи давлат органлари билан корхоналарнинг 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари, йўл қўйилган камчиликлар ва олдиндаги муҳим вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Р.Шафиев ҳамда кун тартибидаги масалага алоқадор вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Нукус шаҳри ва туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, мутасадди ташкилотлар ва мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масала бўйича ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларига, шаҳар ва туман ҳокимликларига ўзларига тегишли вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги