Президентимиз сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди

54

Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Президентлари Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Етакчилар мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.

photo_5435880948680562640_w

Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

photo_5435880948680562630_w

Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.