«Йил ўқитувчиси» танловига старт берилди
218

Бугун «Йил ўқитувчиси» танловининг учинчи босқичига старт берилди.
Ушбу босқичда танловнинг биринчи ва иккинчи босқичларида юқори натижаларни кўрсатиб, танловдан муваффақиятли ўтган 34 нафар педагог иштирок этмоқда.



Танлов иштирокчилари икки йўналишда – маънавий-маърифий фаолият тақдимоти ва тасдиқланган адабиётлар асосида ўтказиладиган китобхонлик тест синовида ўз билим ва иқтидорларини намойиш этмоқда.


Танлов 30 июль кунига қадар давом этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги