Маҳаллада обод бўлса, эл обод бўлади

25

Кегейли туманида Президентимиз раислигида ўтказилган «Маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ва «маҳалла еттилиги» фаолиятини янгича ташкил этиш» мавзусидаги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди.

Унда Кегейли тумани ҳокими Айбек Камалов, республикадан ҳудудга бириктирилган вакиллар, туман ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари, нуронийлар, фаол хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, хусусан, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-оқибат ойлиги» доирасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, маҳаллалар ва кўчаларни ободонлаштириш, хонадонлар озодалигини таъминлаш, ҳудудларда тозалик маданиятини янада юксалтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, ушбу муҳим 40 кун давомида кенг жамоатчилик орасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш, аҳолини ободонлаштириш ишларига кенг жалб этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги