1-синфга қабул қилинган болалар сони ярим миллиондан ошди

92

1-синфга қабул қилинган болалар сони ярим миллиондан ошди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги шу йилнинг 20 июль санасига қадар 1-синфга қабул қилинган болалар сони тўғрисида маълумот берди.

Маълумки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари давом этмоқда.

Кеча, 20 июль санасига қадар умумтаълим мактабларининг 1-синфига 600 065 нафар бола қабул қилинган. Уларнинг 322 944 нафари онлайн, 277 121 нафари эса анъанавий тартибда рўйхатдан ўтган.

Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткич қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 32 093 нафар;
  • Андижон вилояти — 56 884 нафар;
  • Бухоро вилояти — 28 993 нафар;
  • Жиззах вилояти — 27 696 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 70 135 нафар;
  • Навоий вилояти — 14 190 нафар;
  • Наманган вилояти — 52 022 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 72 697 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 54 686 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 12 442 нафар;
  • Тошкент вилояти — 46 849 нафар;
  • Фарғона вилояти — 68 563 нафар;
  • Хоразм вилояти — 30 522 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 32 293 нафар.

Маълумот учун, 2026-2027 ўқув йилида юртимиздаги 135 та туман ва шаҳардаги 5 690 та мактабда қабул жараёнлари онлайн тарзда ташкил этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, микроҳудуд доирасидаги қабул жараёнлари жорий йилнинг 31 июлга қадар давом этади.