Кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
19

Бугун, 21 июль куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2026-2027-ўқув йили учун қабул жараёнида кўзи ожиз абитуриентлар учун бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Имтиҳонлар икки сменада – 1-смена 08:30 да мутахассислик фанларидан, 2-смена 15:00 да мажбурий фанлар бўйича ташкил этилди.

Кириш имтиҳонларининг адолатли тарзда, қонун талаблари асосида ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси Кўзи ожизлар жамияти, шунингдек, институтнинг коррупцияга қарши курашиш бўлими мутахассислари томонидан назорат қилиб борилди.
Маълумот учун, имтиҳон натижалари институт расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали эълон қилинади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги