Мамлакатимиз бўйлаб «Дўстлик» фестивали тадбирлари бўлиб ўтади
85

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан юртимизда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Сана муносабати билан жорий йилнинг 23-31 июль кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Дўстлик» фестивали тадбирлари бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида бир ҳафта давомида республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги нуфузли санъат саройлари, театрлар, концерт заллари, томоша майдонлари ва сўлим хиёбонлари ҳамда боғларида турли маданий-маърифий, илмий-амалий каби қизиқарли байрамона тадбирлар ўтказилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги