Навбатдаги гиёҳванд модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

104

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган навбатдаги тезкор тадбир амалга оширилди.

Тадбир давомида Нукус шаҳри ҳудудида ҳаракатланиб келаётган фуқаро белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий текширувдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу шахсга тегишли қора рангдаги қўл сумкаси кўздан кечирилганда, унинг ичида 16 дона гугурт қутисига яширилган, жами қадоғи билан оғирлиги 77,56 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги