Абитуриентлар учун яна бир қулайлик
67

Эндиликда SAT сертификатини тақдим этган абитуриентлар ўз маълумотларни «mandat.uzbmb» платформаси орқали қулай тарзда кузатишлари мумкин.
Эндиликда SAT сертификатини тақдим этган абитуриентлар ўз маълумотларни «mandat.uzbmb» платформаси орқали қулай тарзда кузатишлари мумкин. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, мазкур платформада SAT сертификати асосида танловда иштирок этаётган абитуриентлар учун алоҳида саҳифа яратилган.
Шунингдек, маълумотларни тез ва осон текшириш имконияти ҳам мавжуд бўлиб, барча жараёнлар шаффоф ва фойдаланувчилар учун қулай кўринишда тақдим этилган.