Болалар ўз онасига қайтарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2026-йил 15-июнь кунги ижро ҳужжатига асосан, вояга етмаган уч нафар фарзандларни жавобгар Р.Т.дан онаси Г.А.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди.
Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан жавобгар ва даъвогар жорий йилнинг 7-июль куни Бюрога чақирилиб, жавобгарга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунинг натижасида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлимининг ўзида олиб берилиши лозим бўлган болаларни ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтариб, суд қарори ижросини таъминлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги