Жўқорғи Кенгес Раиси тадбиркорлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда мебель ишлаб чиқарувчи ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароит ва имкониятларни яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлаш жоиз. Бунда Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар бу борадаги чора-тадбирлар кўламини янги босқичга кўтармоқда.

Ўтказилган учрашувда айрим сабабларга кўра учраётган муаммолар бўйича яқиндан фикр алмашилди.
Янги иш ўринларини яратишга қаратилган ҳар қандай ташаббус доимо қўллаб-қувватланиши Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, кўтарилган масалаларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги