Маданият вазирлигида тайинловлар
18

Нодирбек Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Жаҳонгир Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Одилжон Абдуқаҳоров маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Санжар Бобожонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Ахмедов, Авазхон Тажиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Мажидов, Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги