Чимбойдаги газ тармоқлари реконструкция қилинмоқда

Жорий йилда республикамизда, жами 70,7 километрлик газ тармоқларида қурилиш-реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилган. Жумладан, 2026-2027 йилги куз-қиш мавсумини ортиқча талафотларсиз ўтказиш мақсадида ҳудудларда белгилаб олинган ишлар ҳам қизғин давом этмоқда.
Айни пайтда «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиалига қарашли қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан Чимбой туманидаги Темир йўл гузари маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишлари ҳам шулар жумласидандир.

Қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан бу ерда мазкур маҳалладаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи узунлиги 1,2 километрлик, д-159 мм. бўлган ўрта босимли ер ости газ тармоқлари ер устига чиқарилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу ишлардан кўзланган асосий мақсад – газ тақсимлаш станцияларидан қабул қилинган табиий газни ортиқча йўқотишларсиз истеъмолчиларга етказиб беришдир. Шунингдек, уларнинг табиий газдан хавфсиз фойдаланишини таъминлашдан иборат.

Реконструкция ишлари тез орада тўлиқ якунланса, ҳудуддаги 850 дан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланади.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.