Оқтўбе шаҳрида Қорақалпоғистон савдо уйи очилди

Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори натижасида республикамиз иқтисодиёти янада мустаҳкамланиб, экспорт салоҳияти ошиб бормоқда.
Хусусан, республикамизнинг қўшни хорижий давлатлар билан ҳар томонлама муносабатлари ривожланиб, улар билан ҳамкорлик кўлами кенгайиб бормоқда. Жумладан, алоҳида таъкидлаш жоизки, қўшни Қозоғистон Республикасининг Манғистау вилояти Ақтау шаҳрида Қорақалпоғистонда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш мақсадида махсус савдо уйи очилган эди.
Яқинда Оқтўбе вилояти Оқтўбе шаҳри «Табис Алани» улгуржи савдо бозори ҳудудида Қорақалпоғистоннинг яна бир шундай савдо уйи очилди.
Айни пайтда бу ерда республикамизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва бошқа йўналишлар бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилиши йўлга қўйилмоқда.
Савдо уйида махсус савдо ўринлари, музлаткичли омборхоналар ва ташриф буюрувчилар учун қулай инфратузилма яратилган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги