Саида Мирзиёева Парижда “Тамерлано” операсида иштирок этди
25

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Дубай, Вена ва Санкт-Петербургдан сўнг Георг Фридрих Гендельнинг “Тамерлано” операси Парижни забт этганини маълум қилди.



“Ушбу асар Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри томонидан Европанинг энг нуфузли саҳналаридан бири — Версаль саройининг Қироллик операсида ижро этилди.
Иқтидорли мусиқачиларимизнинг жонли наволаридан баҳраманд бўлар эканман, маданий дипломатия турли халқларни бирлаштиришга қодир эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим”, деб ёзди Саида Шавкатовна.






Қорақалпоғистон ахборот агентлиги