Халқ қабулхонаси бошлиғи ўринбосари тайинланди

233

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи  Ф.Омонов иштирок этди.

Йиғилишда дастлаб, ташкилий масала кўриб чиқилиб, Нилуфар Реимбаэвна Аллабергенова Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шуни айтиб ўтишимиз керакки, Н.Аллабергенова тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.

Йиғилиш давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги