Хирмон тўлиб тўкилди дон

Қорақалпоғистон Республикаси ғаллакорлари 53 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, мўл ҳосил етиштирди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, 2026 йил ҳосили учун 2 минг 91 фермер хўжалиги томонидан етиштирилган 124 минг 900 тонна ғалла ҳосили йиғилди.
Бу натижа давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Эришилган ютуқда ғаллакор фермерларнинг машаққатли меҳнати, агрономлар, механизаторлар, соҳа мутахассислари ҳамда йиғим-терим жараёнида фаол иштирок этган барча ходимларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги