Билимли ёшлар – юртимиз фахри

158

Бугунги кунда ёшларни илм-маърифатли, жисмонан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш ва камолга етказиш – давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Шу боис, мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, кўрсатилаётган бундай эътибор натижасида улар орасидан кўплаб истеъдодли, юртимизни дунёга танитадиган ёшлар етишиб чиқяпти.

Қорақалпоғистон санъат саройида республикамиздаги мактабларда барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган битирувчи ёшларимизга олтин ва кумуш медалларни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев барча битирувчи ёшларни янги ҳаётга қадам қўяётгани ва қўлга киритган ютуқлари билан табриклаб, уларнинг олий ўқув юртларига киришига тилакдошлик билдирди.

Тантанали тадбир давомида битирувчиларга бағишланган медаллар Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан топширилди.

Ўтказилган тадбирда санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури йиғилганларга тақдим этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги