Икки туман деҳқонлари режани ортиғи билан бажарди
76

Ўтган кузда 4 минг 800 гектар ерга кузги буғдой уруғини эккан Амударё тумани деҳқонлари агротехник қоидаларга мос парвариш бериши натижасида, ўзлари истагандек ҳосил етиштиришга эришди.
Хусусан, туман фермерлари бу ердан гектарига 30 центнерга яқин ҳосил етиштириб, белгиланган режани ортиғи билан бажариб чиқишга эришди.
Шунингдек, ота-боболари деҳқонлар юрти бўлган Тахиатош тумани ҳам давлатга ғалла топшириш бўйича белгиланган режани ортиғи билан бажариб, оқ юзли обрўга эга бўлди. Туман деҳқонлари 1180 гектар ерга экилган кузги буғдойдан 2800 тонна ҳосил олишга муваффақ бўлди.
Айни пайтда республикамиз ҳудудида ғалла ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси