Фермерлар фикри — тармоқ ривожининг муҳим асоси

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев чорвачилик тармоғида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашди.
Унда дастлаб республикамиз раҳбари ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида берилган имтиёзлар, улардан фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Ўтказилган учрашув давомида чорвачиликни, жумладан паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш йўналишида фермер хўжаликлари ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Шу билан бирга, халқимиз дастурхонига арзон ва сифатли гўшт, сут ҳамда паррандачилик маҳсулотларини етказиб бериш ўта муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, учрашувда ушбу тармоқни ривожлантириш борасида ҳали ҳам ечимини кутаётган масалалар белгилаб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги