Нукусда бандлик ва тадбиркорлик ярмаркаси ўтказилди

Нукус шаҳридаги «Дўстлик» канали бўйида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга бағишланган йирик меҳнат ва тадбиркорлик ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир доирасида кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун мўлжалланган меҳнат қуроллари ярмаркаси ташкил этилди. Кўргазмага келган ёшлар ўз бизнесини бошлаш учун зарур бўлган замонавий асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларининг билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ушбу павильонда мутахассислар томонидан тижорат банклари томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва давлат субсидияларини олиш тартиби бўйича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси орқали иштирокчиларга меҳнат бозоридаги мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилиб, таълим муассасалари битирувчиларининг маҳаллий корхоналарда бандлигини таъминлаш ва хорижда қонуний меҳнат фаолиятини ташкил этиш имкониятлари бўйича соҳа мутахассисларидан зарур таклиф ва маслаҳатлар олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги