Ҳаммамиз биргаликда терма жамоамизга мухлислик қилайлик

Футбол бўйича ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага тонгги соат 7:00 да Колумбия терма жамоасига қарши ўзининг биринчи тур ўйинини ўтказади.
Терма жамоамизни руҳан қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳаммамиз биргаликда оммавий тарзда мухлислик қилиш мақсадида, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, республикамиз ҳудудларида футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун махсус жойлар ташкил этилди. Сизларнинг эътиборингизга ушбу жойларнинг рўйхатини таклиф этамиз:
1. Нукус шаҳар – Дўстлик канали бўйидаги Ёшлар майдончасида;
2. Нукус тумани – Азат ота тўйхонасида;
3. Мўйноқ тумани – Маданият уйи биносида;
4. Қўнғирот тумани – Ҳокимлик биноси ёнидаги “Ёшлар сайилгоҳи” боғида ёзги саҳнада;
5. Қонликўл тумани – Маданият уйи биносида;
6. Шуманай тумани – Маданият уйи биносида;
7. Хўжайли тумани – Туман марказидаги “Якка сарой” тўйхонаси;
8. Тахиатош тумани – Ҳокимият биноси ёнидаги катта майдончада;
9. Тахтакўпир тумани – «Тахтөбе» этно овулида;
10. Қораўзак тумани – “Жайхун ресторани”да ва Ёшлар маркази биносида;
11.Чимбой тумани – «Бахыт сарайы» тўйхонасида;
12. Бўзатов тумани – Ёшлар маркази биносида;
13. Кегейли тумани – Ёшлар маркази биносида;
14. Тўрткўл тумани – Хотира майдонида;
15. Элликқалъа тумани – “Яғду” туйхонасида;
16. Беруний тумани – Ҳокимият биноси ёнидаги катта пикник майдончасида;
17. Амударё тумани – Маданият уйида.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги