Қозоғистон Бош вазири Тошкентдан жўнаб кетди

100

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Ўзбекистонга ташрифини якунлади.

Қардош давлат ҳукумати раҳбари пойтахтимизда ўтаётган нуфузли анжуман – V Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

5300963785256410273Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган учрашув ва музокаралар ўтказди.

Юксак мартабали меҳмонни Тошкент-Ҳумо аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

ЎзА