Қорақалпоқ рассомларининг асарлари Навоий кўргазмасида

79

Бугун Навоий шаҳридаги Санъат галереясида қорақалпоғистонлик рассомларнинг «Анъана ва замонавийлик» номли кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмада 15 нафар таниқли ва ёш рассомнинг 40 дан ортиқ ижодий иши томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Тадбирнинг асосий мақсади Навоий вилояти аҳолиси ва меҳмонларини қорақалпоқ рассомлари ижоди билан яқиндан таништириш, ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат бўлди.

Экспозицияда манзара, натюрморт ва миллий колоритга эга асарлар ўрин олди. Уларда қорақалпоқ халқининг турмуш тарзи, урф-одатлари, миллий кийимлари ва маданияти бадиий акс эттирилган. Кўргазма иштирокчилар ва томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

                                                                      Қорақалпоғистон ахборот агентлиги