Озарбайжон Бош вазири Тошкентга келди

249

Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Юқори мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, қардош мамлакат ҳукумати раҳбари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.

ЎзА