VI Халқаро «Наристе» фестивали якунланди
133

Жорий йилнинг 30 май – 8 июнь кунлари Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида VI Халқаро «Наристе» номли ёшлар фольклор фестивали юқори савияда ўтказилиб, ўз якунига етди. Унда республикамиздан муносиб иштирок этган Хўжайли туманидаги «Mary Dance Shkola» мактаби ўқувчилари фаоллиги учун махсус сертификат билан тақдирланди. Шу билан бир қаторда, «Mary Dance Shkola» мактабининг асосчиси бўлган М.Отехановага Италия давлатида хореографлар ўртасида ўтказиладиган фестивалга йўлланма берилди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги