Саида Мирзиёева Вена шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида миллий маъруза билан сўзга чиқди

23

Ўзбекистон жорий йилда илк бор ушбу нуфузли тузилмага аъзо бўлди.

Маърузада мамлакатимизда одил судлов, аёллар, болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотлар қайд этилди ҳамда кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонликка қарши халқаро ҳамкорликда курашиш зарурлиги таъкидланди.

Ташриф доирасида Президент Администрацияси раҳбари Австрия Федерал канцлери Кристиан Штокер, ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу, БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг янги ижрочи директори Моника Жума ва бошқалар билан учрашувлар ўтказди.

Бундан ташқари, Саида Мирзиёева Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан ҳам учрашди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги