Янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди

145

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов Хитой Халқ Республикасининг «Shanxi Xinhuo Industrial group co., ltd» компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида геология-қидирув ишларини амалга ошириш, истиқболли конларни аниқлаш ва ўзлаштириш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтказилган учрашув якунида томонлар ўртасида геология-қидирув ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат ҳудуднинг минерал-хомашё базасини кенгайтириш, замонавий технологияларни жалб этиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Томонлар меморандум доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги