«Ёшлар овози» фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ҳурматли Президентимиз томонидан юртимиз ёшларини Қорақалпоғистоннинг ҳаёти билан яқиндан таништириш ҳамда ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жамоатчиликка кенг таништириш мақсадида «Бўзатов фест» ёшлар фестивали ташкил этилган эди.
Қисқа вақт ичида «Бўзатов фест» Ёшлар овози Республика фестивали бутун Ўзбекистон бўйича ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқаришда муҳим бўлган тадбирлардан бирига айланиб улгурди.
Кеча Бўзатов туманида фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида ҳудуд аҳолиси билан бирга, юртимизнинг барча ҳудудидан иштирокчилар, яъни ўз ҳудудларида ғолиб деб топилган ёш истеъдод эгалари ва меҳмонлар қатнашди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, юртимизнинг неча минглаб ёшларини ўзида жамлаган фестивалнинг очилиши билан йиғилганларни табриклади ва барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини тилади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Бўзатов бугунги кунда янги истеъдодларни юзага чиқарадиган ва ёшларни бирлаштирадиган дўстлик марказига айланиб бормоқда.
Бу йилги ўтказилаётган танловда мамлакатимиз бўйича жами 370 мингга яқин ёшлар иштирок этган бўлса, шундан 160 нафардан зиёд ёшлар Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган финал босқичига етиб келди. Ҳеч шубҳасиз, бошланаётган фестиваль ёшларнинг ўз истеъдодларини намоён этишида, улар ўртасида дўстлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашда муҳим майдон бўлади.
Очилиш маросими концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги