Ёшларнинг спортдаги ютуқлари

Фармон ва унинг ижроси
Сўнги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Хўжайли туманида ҳам бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Хўжайли тумани спорт мактабида ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ортиб, улар ўзлари қизиққан спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Айниқса, спортнинг бокс тури бўйича натижалар эътиборга молик.
Хўжайли тумани спорт мактабида бугунги кунда бокс бўйича 13 мураббий ёш спортчилар билан ишлаб келмоқда. Улардан 7 нафар спортчи олий маълумотга, 1 нафар мураббий олий тоифага, 4 нафар мураббий биринчи тоифага эга.
Бугунги кунда спортнинг бокс тури бўйича 452 спортчи 43 та гуруҳда шуғулланиб келмоқда. Улар орасида 18 нафар спортчи қиз бўлиб, улар ҳам яхши ютуқларга эришмоқда.
Президент Олимпиадасида Улбосин Жалғасбоева 1-ўринни эгаллаб, мураббийи Мақсад Жумабоевнинг меҳнатларини оқлади. Шунингдек, Президент Олимпиадасининг республика босқичига Мирадил Маҳмудов ва Жаҳонгир Жумамуратов муносиб иштирок этиб қайтди.
Мураббийлар сафида Ўзбекистоннинг собиқ профессионал боксчиси, Осиё ўйинлари чемпиони Алишер Авезбоев ҳам фаолият юритаётгани эътиборга молик. У ўзининг бой тажрибасини ёш спортчиларга ўргатиб келмоқда.
Ўтган йили хўжайлилик спортчилар Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон чемпионатлари, кубок мусобақалари ва халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, жами 53 медаль, яъни 8 олтин, 19 кумуш ва 11 бронза медални қўлга киритди.

– Бизнинг асосий мақсадимиз – ёшларни спортга кенг жалб этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, – дейди Хўжайли тумани спорт мактаби директори Иса Турсинбаев. – Спортчиларимизнинг ютуқлари бизга янада катта масъулият юкламоқда.
Сарбиназ Сейтназарова
Бердақ номидаги ҚДУ Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 1-курс талабаси
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги