Талабаларнинг Мўйноқ туманига саёҳати ташкил этилди

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган Дўстлик фестивали доирасида вилоятлардаги олий ўқув юртларидан келган талаба-ёшлар иштирокида бир қатор маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, фестиваль доирасида 13 май куни вилоятлардаги олий ўқув юртларидан келган талаба-ёшлар ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари учун Мўйноқ туманига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида иштирокчилар дастлаб очиқ осмон остидаги Кемалар қабристони музейида бўлиб, Орол денгизининг қуриши натижасида юзага келган экологик вазият ва унинг тарихий излари билан яқиндан танишди. Жумладан, музей ҳудудидаги эски кемалар экспонатлари ёшларда катта таассурот уйғотиб, уларга табиатни асраш ва экологик муаммоларга бефарқ бўлмаслик бўйича муҳим тушунчалар берилди.


Ушбу саёҳат талаба-ёшларнинг тарихий меросга бўлган қизиқишини ошириш, экологик маданиятини юксалтириш, ҳудуднинг бой тарихи ва маданияти билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси