Аграр соҳада экспортни кенгайтириш бўйича келишувлар муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов Жанубий Кореянинг «EVS AGRO» компанияси ижрочи директори Сеунг Хве Чо билан учрашди.
Учрашув давомида ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш имкониятлари ҳамда халқаро бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни етказиб бериш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, дон маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилиш, логистика йўналишларини ривожлантириш ва мош экспорти ҳажмини босқичма-босқич ошириш бўйича истиқболли таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ва экспорт стандартларига мослаштириш борасидаги илғор тажрибалар ҳақида маълумот берилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро бозорларда фаол илгари суриш бўйича фикр алмашди.

Учрашувда келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, экспорт кўрсаткичларини ошириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги