Хотира бор экан – миллат яшайди

256

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 81 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан пойтахтимиз Нукус шаҳридаги «Мотамсаро она» ёдгорлик майдонига давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари йиғилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев байрам муносабати билан «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Шунингдек, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи тузилмалар вакиллари, муассасалар, ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар ҳам ёдгорлик пойига гул қўйди.

Мана, Иккинчи жаҳон уруши оқибатлари орадан 81 йил ўтса ҳам халқимизнинг юрагида мангу сақланиб қолган. Афғонистон заминида ўтказилган жанговар ҳаракатлар ҳам кўплаб оилаларни катта йўқотишлари билан оғир қайғуга солди.

Албатта, «Хотира ва қадрлаш куни»да бундай ютуқларга қандай эришганимизни, бунда аждодларимизнинг Ватан учун жонини аямай курашгани, фидокорона меҳнати борлигини доимо ёдда тутишимиз, унутмаслигимиз керак.

– Бу урушларнинг оқибатлари ҳаммани бугунги тинч замонамизга шукроналик билан яшашга ундайди. Менинг айтадиганим тилагим – ёшларимиз, келажак авлод бундай ёмон кунларни бошидан кечирмасин. Тинчликка шукроналик билдириб, мавжуд имкониятлардан фойдаланиб юртимиз янада тараққий этаверсин. Масалан, Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда республикамиздан 3600 дан ортиқ киши иштирок этди. Ҳозирги вақтда ушбу жанговар ҳаракатларда ҳолок бўлганларнинг олтитасининг онаси тирик. Яқинда уларнинг аҳволидан хабар олдик. Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикасида 2130 қуролдош дўстларимиз бор, – дейди Ўзбекистон жангчи-фахрийлар ва ногиронлар уюшмасининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Ю.Алламбеков.

Юртимиз бўйлаб санага бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги