Футболчи қизлар майдонда: Қорақалпоғистон чемпионати натижалари

53

Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг стадионида футбол бўйича 2012 йилда туғилган (U -14) қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро кураш олиб борди.

Қизиқарли ўтган мусобақа якунида Қорақалпоғистон Республикаси футбол мактаби жамоаси биринчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Амударё ва Хўжайли туманлари қизлари эгаллади.

Ўтказилган мусобақа якунида чемпионат ғолиби ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом, медаль ва кубок билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси