Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари XVIII сессияси тўғрисида ахборот

266

21 апрель куни Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари XVIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Чимбой тумани ҳокими лавозимига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Носир Ещанов номзодини илгари сурди.

Овоз бериш натижалари бўйича Н. Ещанов Чимбой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия давомида туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари сўзга чиқиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдинда турган вазифалар бўйича ўз фикрларини билдирди.

Шу билан Чимбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари XVIII сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги