«Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси ташкил этилади

40

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган 143-сонли қарорига асосан минтақамизда «Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси ташкил этилади.

Вазирлар Кенгаши таъсисчилигида МЧЖ шаклида «Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси ташкил этилади ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ишчи орган этиб белгиланади.

Бундан ташқари, талабгорлар (юридик шахслар) махсус зона резидентлигини ва майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш тўғрисидаги ариза билан Дирекцияга мурожаат этиб, талабгорнинг аризалари Дирекция томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса берилганда талабгорга Дирекция томонидан махсус зона резиденти мақоми, резидентга майнинг фаолиятини амалга ошириш учун Агентлик томонидан қўшимча ҳужжатлар талаб этилмасдан рухсатнома берилади.

Шу билан бирга, Дирекция резидентларни рўйхатдан ўтказиб, уларнинг ҳисобини юритади ва аризаларнинг сифатли кўриб чиқилишига жавоб беради.

Қарақалпақстан ахборот агентлиги