Галофит ўсимликларни етиштириш хитойлик олимлар назарида

Нукус туманидаги галофит ўсимликлар ботаника боғида илмий ишлар йўналишида семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда Хитой Фанлар академиясининг Sinczyan экология ва география институти олими Чжан Ке ва ўрмон хўжалиги мутахассислари иштирок этди. Тадбир давомида томонлар ўзаро тажриба алмашиш, илмий-амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Семинарнинг асосий мақсади республикамиз ҳудудларида тупроқ шўрланишини камайтириш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ва экологик барқарорликни таъминлашда галофит ўсимликлардан самарали фойдаланиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганишдан иборат бўлди.

Мутахассислар томонидан галофит экинларини етиштириш технологиялари, уларнинг шўрланган ерлардаги аҳамияти ва амалий натижалари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Бу ишларнинг натижаси албатта туманда галофит ўсимликларнинг ўсиб ривожланиб, экологиямизнинг яхшиланишида ижобий фойда келтиришига хизмат қилиши аниқ.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги