Сайловчилар ўз сиёсий иродасини намоён этмоқда

146

Бугун, 12 апрель куни Хўжайли туманидаги 37-сонли «Хўжайли» сайлов округида бўшаган ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатини сайлаш тадбирларида фуқароларимиз ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, сиёсий иродасини намоён этади.

 

Барча сайлов участкалари каби ушбу сайлов округига қарашли 516-сайлов участкасида ҳам аҳолининг овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишини таъминлаш бўйича кенг кўламли ташкилий ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу сайлов участкасида бугун 1 минг 253 нафар фуқаро ўзи муносиб деб билган номзодга овоз бериши кутилмоқда. Шундан 20 нафардан ортиғи илк бор ушбу сиёсий жараёнда иштирок этиш бахтига муяссар бўлади.

– Сайловда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг нафақат ҳуқуқи, шунингдек, бурчиҳамдир, – дейди 80 ёшни қаршилаган Мақсад ота Алламбергенов. – Чунки, сайловда келажакда Ватанимизнинг ривожланиши учун овоз берамиз, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносабатимизни билдирамиз. Ҳудудимиздаги 516-сайлов участкасига келиб, ўз сайлов ҳуқуқимни амалга оширдим – муносиб номзодга овоз бердим.

 

М.ПИРНАЗАРОВА

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири.