Сайлов белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ ўтмоқда

Бугун 12 апрель куни Хўжайли туманида 37-сонли «Хўжайли» сайлов округига бўшаб қолган ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутат сайлови бўлиб ўтмоқда.


Тумандаги Абат МФЙ ҳудудидаги 515-сайлов участкасида 1911 сайловчи иштироки белгиланган бўлиб, тушки соат 12 даги ҳолат бўйича ҳозиргача рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг 55 фоизи овоз берди. Ушбу сиёсий жараённи сиёсий партиялардан иштирок этаётган кузатувчилар ҳам кузатиб бормоқда.



– Конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда бугун биринчи марта овоз беряпман. Мен эл-юртимизнинг умидини оқлайди, деб ҳисоблаган номзодга овоз бердим, – дейди ўн саккиз ёшли қиз, ҳудуд фуқароси Дилором Калилаева.


Сайлов белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ ҳамжиҳатлик билан давом этмоқда.
Г. Турдишова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги