Бўшаган ўрин учун сайлов ўтказилди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Хўжайли туманида 37-сонли «Хўжайли» сайлов округида бўшаган ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутат сайлови ўтказилди.


Тумандаги Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 512-сайлов участкаси ҳам соат 08-00 да очилиб, ҳудуд аҳолиси сайловда фаол иштирок этиб, белгиланган тартибда фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатиб, сайлов бюллетенларини олиб ўзлари хоҳлаган номзодларга овоз берди.


Ушбу сайлов участкасида ҳам сайловга катта масъулият билан қараб, қизғин тайёргарликлар кўрилган экан. Ушбу участкада сайловда 2282 кишининг иштирок этиши кутилмоқда. Шундан 50 фоизга яқинини ёшлар ташкил этади.

– Мен бу ерда 25 йилдан бери яшайман. Ҳудудимизда ўтказилган шундай тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмоқдаман. Бу галги сайловга ҳам пухта тайёргарлик кўрилган экан. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, ўзим хоҳлаган номзодга овоз бердим, – дейди ҳудуд фуқароси Азат Халмуратов.





Сайлов бошқа сайлов участкаларида ҳам қизғин давом этмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.