Номзодлар ўз сайловолди дастурини тақдим этди

526

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг махсус қарори билан «Сайлов тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг тегишли моддаларига мувофиқ жорий йил 12 апрель куни 37-сонли «Хўжайли» сайлов округида бўшаган ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати сайлови ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига бўшаб қолган депутатлик ўрни учун ўтказиладиган қайта сайловда 37-сонли «Хўжайли» сайлов округига партиялардан кўрсатилаётган номзодлар ўз сайловолди дастурини сайловчиларга таништириш мақсадида тумандаги 2-сонли умумий таълим мактабида Байтерек ва Парўаз МФЙлари аҳолиси билан учрашди.

Учрашув давомида номзодлар сайловчиларни ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги