Ёшлар ташаббуслари – келажак асоси

78

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев ёшлар куни доирасида фаол волонтёр ёшлар билан учрашди.

Унда республикамиз раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилган қарор ва фармонлари асосида яратилган имкониятлар ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда республикамиз ёшларига яратилган қатор имтиёз ва қўшимча имкониятлар айтиб ўтилди.

Шунингдек, ўтказилган учрашув давомида ёшлар ҳам ўзларининг янги ташаббус ва таклифларини билдирди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев учрашувда ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масалани эътиборга олиб, унинг келгуси вақтларда амалга оширилишини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги