«Ақчакўл илҳомлари» танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди

162

Бугун Элликқалъа туманида «Ақчакўл илҳомлари» республика танловининг очилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни танловнинг очилиши муносабати билан табриклади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Шу қаторда, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Бугун бошланаётган танлов ҳам ўз навбатида, ёшларга оид ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, уларнинг қизиқиши ва қобилиятини рўёбга чиқаришда муҳим саналади.

Шунингдек, ёшлар ўртасида дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашда ва ўзаро тажриба алмашиш учун қулай ижодий майдон яратишда, янги истеъдодларни кенг жамоатчиликка таништиришда алоҳида ўрин эгаллайди.

Ўтказилган тадбир давомида танловни ташкил этишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ фаолларга Жўқорғи Кенгеснинг «Ташаккурнома»лари  топширилди.



Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

                                                             Қорақалпоғистон ахборот агентлиги