«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига старт берилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Республика миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига старт берилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан видеоалоқа орқали юртимиз фаровонлигига, яшил белбоғларни барпо этишга ҳисса қўшишни ният қилган республика фаоллари, ёшлар, нуронийлар ва хотин-қизлар, муассаса, ташкилотлар ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Нукус шаҳри атрофида дарахт кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди.

Бугунги кунда шаҳар ва туманларимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилиб, бу ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги